“Йўқотилган жаннат” фильми тақдимотида кимлар хушидан кетаёзди?


Категория: KINO PREMYERA
IMG_8658

29 апрель куни  Алишер Навои номли киносаройида Дурдона Тулаганованинг галдаги “Йўқотилган жаннат” фильми тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотни актриса Луиза Расулова олиб борди, бошловчиликни умуман эплай олмади. Либосига гап йўқ, барча йигитлар лол қолган бўлса қизлар эса хушидан кетаёзди.

IMG_8656

Фильмда кўтарилган бош ғоя бугунинг асосий муаммоларидан биридир. Томошабинлар фильм сўнгигача, якун қандай бўлишини билмай ўтиришгани фильм ютуғи десак муболаға бўлмайди. Дурдона доим шу икки актриса Суғдиёна ва Ситора ижодидан фойдаланади холос, бу фильмда ҳам шу анъани сақлаган. Бундан ташқари Малайзия яна кадрларда муҳрланган.

IMG_8655

Ижодкорнинг галдаги фильми ҳам, томошабинлар томомнидан илиқ қаршиланди. Томоша жараёнида кўплаб қарсак ва қичқириқлар бўлиб турди. Фильм якунида кўпларнинг кўзи ёшга тўлган эди. Бу эса катта ютуқ. Хуллас барчангизга томоша қилишни таклиф этамиз.

IMG_8644 IMG_8634 IMG_8623 IMG_8618 IMG_8615 IMG_8588 IMG_8585

Ёдгорбек ЮКСАЛ

Поделиться:

Оставить ответ