Хосила Рахимова гитара билан янги кўринишда


Категория: NEWS
Xosila

Тез кунда фольклор примадоннаси Хосила Рахимова рок йўналишидаги клипни қарши олишингиз мумкин. «Хай- хая» янги таронаси учун ишланган клип сизни лол қолдириши аниқ. Мазкур клипда хонандани умуман янги қиёфа, янги кўриниш ва ўзгача либосларда кўриб хайратланишингиз аниқ. Аввалари  қўлида дўмбира кўтариб куйлаган Хосила Рахимова бу сафар гитара кўтариб кўшиқ куйлаётганини кўрсангиз ажабланманг чунки тарона рок йўналишидаги  фольклор билан уйғунлашган илк шоу бизнесидаги илк тарона ҳисобланади. Клипда хонанданинг имиджи бўйича Жамол Шарофутдинов, либослар бўйича эса рассом Севара Зуннунова ишлади. Матн муаллифи Хаёт Шодмон, мусиқа муаллифи Фахриддин Алимардонов. Хонанданинг ижоди тез кунда сайтимизда хавола этилади. Унгача эса клип жараёнидан фотоларни томоша қилинг.

Xosila 1 Xosila 2 Xosila 3 Xosila 4 Xosila 5 Xosila 6 Xosila 7 Xosila 8

Ёдгорбек Юксал

Поделиться:

Оставить ответ