“Тупик” га кириб, “Ангелочек хонанда” номлари булғаниб қолиши аниқ


Категория: TANQID
http://www.dreamstime.com/royalty-free-stock-photos-female-singer-stage-silhouette-backup-band-image40993678

Кузатган бўлсангиз сўнгги видео сухбатларимизда мухлисларнинг саволлари билан юлдузларимизни шокка туширгандик. Аммо баъзи санъаткорларимиз ўзлари ҳақидаги шов шувли ғийбатларга оддий қарашган бўлса, айримлари эса биздан ранжиб хаттоки видеони монтаж жараёнида офисимизга келиб, ўзларига ёқмаган савол жавобни кесишимизни талаб қилиб жанжал хам қилишган. Агарда уларни айтганини қилиб, айнан ўша савол жавобни кесганимизда сухбатни қизиғи қолмаган бўларди. Шунинг учун уларга мухлислар қизиқтирган шахсий саволлар билан мурожат қилганмиз. Лекин шундай хонандамиз борки у ҳақида ҳам жуда хунук гап сўзлар жуда кўп. Сайтимиз кузатувчилари нима учун бу хонандани асли юзини очмайсилар, нимага у ҳақида тарқалган гап сўзларга жавоб бермайди деб бизни койишади. Ҳаттоки хонандадан қўрқиб аччиқ саволларни беролмайсизлар деганлар хам бўлди. Бу гапларни эшитган хонандамиз бизни олдимизга ташриф буюрганида барчасига кўзига ёш олиб, ойдинлик киритган. Ҳаттоки уни қалбига озор берган машҳур хонанда ҳақида хам айтиб ўтганди. Шундан сўнг хонанда видео интервью бериб, барча саволларга очиқ ойдин жавоб беришга сўз берди аммо ҳозирки кунда бу гап сўзларда қочиш мақсадида вақтни чўзиб келмоқда. Албатта агар бу саволларга жавоб берадиган бўлса аниқ “Тупик” га киради-ю,  “Ангелочек хонанда” номлари булғаниб қолиши аниқ. Ваҳоланки жавоб беришни истамас экан, у холда бизни олдимизга келиб, дардини достон қилган хаётидаги аччиқ ҳақиқатларни ёзишга мажбур бўламиз. Ва тез кунларда қайси хонанда хақида гап кетаётганини маълум қиламиз. Биз билан бирга бўлинг, хақиқатни билиб балки ундан сизнинг хам кўнглингиз қолиб кетар. У хақида шунчаки гап сўз қилиш ёки тухмат қилиш ниятида эмасмиз. Шунчаки халқ асл хақиқатни билишини хохлаймиз холос. Бу ҳақиқатлар сизларни ҳам қизиқтириши аниқ.  

Поделиться:

Оставить ответ