Сардор Раҳимхон икки хонандани уриштирмоқчими?


Категория: TANQID
Sardor_Rahimxon

Бир неча йиллар аввал Сардор Раҳимхон томонидан продюсерлик маркази очилиб унда “Баён” гуруҳини кашф этган эди. Оз фурсат ичида гуруҳ тарқалиб, Ойбек ва Мамур алоҳида ижод қилишмоқда. Шу кунларда интернетда тарқалаётган  қўшиғи устидаги тортишувларга ойдинлик киритмоқчи бўлдик. Чунки собиқ “Баён” гуруҳининг йигитлари мазкур қўшиқни алоҳида тарзда куйлаб, алоҳида клип олишган. Бу нимаси?! Айб кимда? Қўшиқнинг ҳақиқий эгаси ким? Кўриб турганингиздек сўроқли жумбоқлар кўп. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида йигитлар билан боғландик ва қуйидаги жавобларни олдик.

Oybek_foto

Ойбек: Билмадим, бу қўшиқни менга ҳам берганлар. Бу таронани бошқа вариатини куйлаганман. Лекин идеа қилинган, вариант эмас. Сардор акамнинг ўзлари клип олишимга рози бўлганлар.

КЛИПНИ ЮТУБДАН КЎРИШ

Bayon1

Мамур: Сардор акадан кимга совға қилгансиз деб сўраб кўринг. Бу қўшиқни Жасур Бадалбоев билан бирга қилганмиз. Ойбек идеа қилинган версиянисини шундо олиб куйлаган. Икки йил олдин бу қўшиқ учун клип суратга олинган. Сабабларга кўра энди тайёр бўлди. Тарона эса интернетда чиқганига тахминан бир йилдан ошди.

КЛИПНИ МОВЕРДАН КЎРИШ


Кўриб турганингиздек ҳар иккиласини ҳам жавоби бир. Сардор Раҳимхон ҳар иккаласига ҳам қўшиқни берган. Хонанда бу билан собиқ гуруҳ вакилларини уриштирмоқчими ёки иккаласига бир хил нарҳ эвазига пуллаганми? Шундай бўлса, Сардор Раҳимхон яхши бизнес йўлини топган кўринади. Йигитларнинг қўшиқни оммага тақдим этиш учун пули ва меҳнати кетган. Ҳар иккала видео клипни кўринг ва кимнинг ижроси ва клипи ёқса ёзиб қолдинг. Сардор Раҳимхондан жавобини кутиб қоламиз. 

Ёдгорбек Ёксал

Поделиться:

Оставить ответ