Обид Асомов Аваз Охунга жавоб қайтарди!


Категория: TANQID

44091266 copy

Бир неча йиллардан бери кўплаб мухлисларнинг соғинчига айланган Обид Асомов билан бўлиб ўтган видео сухбатимиз ҳалигача шов-шувли тарзда муҳокама қилинмоқда. Ёдингизда бўлса Обид Асомов бизга берган интервьюсида Аваз Охуннинг концерт дастуридаги кулгусига таъриф берган эди. diydoraziz.uz сайти ҳодимлари эса Аваз Охундан мазкур фикр юзасидан сўрашганида у қуйидагича жавоб берган.


 Аваз Охун: “Биласизми сўз усталарини, яъни ҳамкасбларимни кулдириш қийин. Чунки улар латифаларимизни эшитиб камчилик ва ютуқларни таҳлил қилади. Мазза қилиб кулиш учун концертга сўз устаси “мутахассис” бўлиб эмас, томошабин бўлиб тушиш керак. Шунда одам дам олиб мазза қилиб кулади. Биз ҳам репетиция жараёнида унча-мунча ҳазилларимизга кулмаймиз. Санаъткор ҳамкасбининг гапларига кулмаса-да, юзига номига бўлсада табассум югирмасада шу ерини боплабди, топиб гапирибди дея тан бериши мумкин. Умуман олганда тан оламан сўз усталарини кулдириш осон эмас. Мана мен яқинда “Ҳандалак” чиларнинг концертига томошабин сифатида тушдим ва яхши маданий ҳордиқ чиқардим, юракдан яйраб кулдим.”

 photo_2016-06-15_19-39-37 copy

Шундан сўнг унинг жавобига мухлислар Обид Асомовдан фикр олишимизни сўрашди ва қуйидагича жавоб олдик.


 Обид Асомов: Биринчидан бу танқид эмас! Аваз Охунни ўзини мухлислари ва шинавандалари бор. Мен ўзимни шахсий фикримни билдирдим холос. Қизиқчилар Ўзбекистонда бармоқ билан санасанг ўнта бармоқдан учтаси ортиб қолади. Мен айтмоқчи бўлган фикр шуки, қизикчи шу замонда яшагани учун шу кунги хаётга ўз муносабатини билдириши керак. Яъни кулгу фақат кулгу эмас, коса тагида нимкоса деганларидек бир муамони кўтариб чиқиши жамиятдаги баъзи камчиликларни йўқ қилишга ёрдам бериши керак деб ўйлайман. Яна қайтараман қизиқчи кўпайса мен фақат хурсанд бўламан. Чунки 31000000 Ўзбекистонда хақиқий кулгу устаси ўнтага хам етмайди бу жуда оз!!! Ҳамма хамкасбларимга омад!

22552807 copy

 Мана ҳар икки тарафнинг жавобини билдингиз. Ҳулоса чикариш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Сиз кимнинг фикрига қўшиласиз. Албатта ёзиб қолдиринг, чунки яна турли фикрлар туғилиши мумкун. 

Поделиться:

22 responses to “Обид Асомов Аваз Охунга жавоб қайтарди!”

  1. Равшан:

    ассаломалекум кизикчила купайсин кансертла купро бусин маза килиб дам олилик

  2. Bek Uzbekistan (139) - Будущий Юрист:

    Avaz Oxun xa deb aqillilik qilavermasdan bir gapdan qolsa to’g’ri bo’lar edi. Obid Asomovni gapi to’g’ri, Yaxshi qiziqchilarimizni soni 10 ta ga ham yetmaydi

  3. Şerzad Xüsеn öglü:

    Obid Asomovga gap yoq ishini ustasi 40xunar egasi lekin oxirgi intryularida Avaz Oxunni qiziqchi sifatida ko’rmayapdilar xasadgo’ylikmi bilmadim. Ozodbekni konsertidayam man Ozodbekni gaplariga kuldim Avaz Oxunnikiga kulmadim degan xasad aralash fikir bildirib kelyapdi. Avaz Oxun xalqona qiziqchi.

    • Фарход:

      Аваз Охун реал хаётда канакалигини биласми? Гирт ман ман киши. Оброли кишилар билан гаплашса бошини кутарми эгиб туради. Оддий халкга дук килиб гапиради. Шу холатларни уз кузим билан куриб канака фикр килишим мумкин? Суз устаси Артист хаммага урнак булиш керемасми? Хуллас у хич ким Обид Асомовни олдида…

  4. bobo:

    кизикчи кулдириши одамларни кулги ёрдамида даволаши кере.. муаммолар билан шугулланадиганлар бор…

  5. Abdurahim:

    Xozirgi vaqtda Oila davrasida onam farzandim ayolim oldida bemalol maza qilib kulib xordiq chiqarish mumkin bolgan yagona qiziqchi Avaz Ohun deb bilaman.Xech qanaqa bachkanalik yoq. Xayosiz sozlar ishlatilmidi. Qiziqchilarimizani kopchiligi qoshiqchilani mazah qilish evaziga kuldirishadi. Shu qatorda Obid Asomov ham.

  6. Kodir:

    Obid Asomov Haqiqiy kulgu ustasi chunki man u kishini ko’rgan vaqtimdayoq yuzimda kulgu yurishadi
    Avaz Ohun esa u ham o’z muhlislariga ega

  7. guli:

    Obid asomov o’zi biron kun konsert berib birontani kuldirganmi.. qachon qarama xofizlarni ustidan kulib qiziqchilik qiladi…

  8. BEKI:

    Gulixon Obid aka qiziqchilik qilib kuldirga siz uzingizni kimligingizni bilmagansiz shekilli. Abduraxim aytgalaridek oila davrasida kuriladigan qiziqchilarimiz atiga 2yoki 3ta xatto askiyachilarimiz ham bachkanalashgan.

  9. shuhrat:

    Аваз Охун ва хандалак колди оилавий кулгу берадиган. Обид Асомов анча бачканалашиб кетганди.

  10. Бахромжон:

    Аваз Охун кизикчилик санъатида узига хос йуналишда боряпти. Бу билан купчиликнинг эътиборини узига жалб килмокда. Катталарга ёкадиган хазил мутоибалар билан санъатини давом эттирса янада мухлисларини купайишига олиб келади. Аваз Охунга келгуси ишларида янада муваффакиятлар тилаймиз.
    Яхши кизикчи булиш осон, Уша яхши булган даражани доим саклаб юриш кийин. Тугри йулдан адашмасдан юришингизни Яратгандан сураб коламиз.

  11. saidov:

    Сиз (Обид Асомовга), узингизни кандай кизикчилар гурухига киритасиз? Масалан, Сиз сахнада Узбекистон, Коракалпогистон, Туркманистон халк артисти мархум Олмахон Хаитова хакида бир эпизод айтгансиз нима, бунга кулиш керакми? Ёки рус кизикчиларининг асарларини узбекчага угириб айтгансизлар (ОА театридан) умуман кулгили эмас, бир оз бачканарок холос.
    Менимча, Аваз Охун халк тилида гапиради, узидан олиб узига беради. Шундай давом этса, уз устида ишласа келажаги бор.

  12. Shoxkaxon:

    Ikalalarixam. Zor qiziqchi prosta yonalish bodhqa obit asomovni hazillarini soginib qolganmiz

  13. Зебохон:

    Иккаласиям зур гап йук

  14. Miraziz:

    Manga Obid Asomovning xazillari yoqadi.

  15. bobur:

    Ikkalasiniyam gapi to’g’ri ikkalasigayam omad.

    • Elena:

      Обид Асомовни Кривой Зеркало курсатувида узбек халкини ахмокка чикариб масхара килганини эсдан чикарманглар, Уз миллатини хурмат килмайдиган одамку

    • bobo:

      IKKALASIYAM AJOYIB

  16. Мукаддас:

    менга Аваз Охунни кизикчилиги ёкади.У хали бачканалашгани йук.Бошка кизикчилар,шу жумладан «Хандалак» чилар ва бошка яккахон кизикчиларни барини гап-сузлари тагида уят нарсалар ётади.Оиланг билан хотиржам куролмисан.Менимча булар шу уят гапларни коса тагида нимкоса килишмаса кизикчиликни эплашолмайди.Уларни кулидан келгани шу.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_bye.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_good.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_negative.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_scratch.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_wacko.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_yahoo.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_cool.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_heart.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_rose.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_smile.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_whistle3.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_yes.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_cry.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_mail.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_sad.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_unsure.gif 
http://shok.uz/wp-content/plugins/wp-monalisa/icons/wpml_wink.gif