Юртдошларимиз Наврўз байрамингиз муборак!


Категория: NEWS
navroz

 Наврўз — меҳр-муруват, инсонпарварлик, инсонларни рухан бирлаштирувчи байрамдир. Унинг мазмунида ким Наврўзни шоду хуррамлик билан кутиб олса келгуси йил Наврўз келгунча унинг ҳаёти хурсандчиликларга бой бўлади. Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалби-шуурига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду хуррамлик олиб кириши билан биз учун энг қадрли, азиз ва суюкли миллий байрамдир. Барчамизнинг тилагимиз – Яратганимизнинг ўзи эл-юртимизга, ҳар бир хонадонга файзу барака, бахту саодат берсин, дастурхонимизни тўкин, ризқимизни бутун қилсин.

Поделиться:

Оставить ответ


Bilol
21.03.2016

Barchaga omad azizlarm bayramingiz muborak . Shok.uz ga gap yoo i