My5 каналининг “Топ дизайнер” кўрсатуви ўғриликда айбланмоқда


Категория: TANQID
top dizayner shokuz

Анча аввал таниш билишларимиз “Shok lady” лойиҳангизни телеканалар ўғирлашибди дейишганига ҳеч аҳамият бермаган эканмиз. Лекин куни кеча My5 каналидаги “Топ дизайнер” кўрсатувини кўриб ҳайрон қолдик. Эътибор билан бизнинг лойихамизни кўрсангиз бир хиллик акс этган фақатгина хакамлар аъзолари йўқ холос. Айнан хонандаларни соч турмаги ва макияж билан бирга, уларга либос тикиб қўшиқ куйлатишгани “Shok lady” лойиҳамиздан кўчирилган. Биз бу лойиҳани биринчи бўлиб, 4 йил аввал актриса Зарина Низомутдинова билан бошлагандик. Агарда қизиқсангиз ютубдаги каналимиз орқали лойиҳамизни кўришингиз мумкин бўлади. Кўриш учун манба. My5 каналининг “Топ дизайнер” кўрсатуви очилганига тахминан 2 йил бўлган. Телеканалнинг раҳбарияти эфирга узатилишадан аввал наҳотки текшириб, кўриб чиқмаса…  Ундан аввалги кўрсатув сонларини ҳам кўриб чиқдик. Модель қизлар соч турмаги ва макияж билан биргаликда дизайнерлар томонидан яратилган либосларни мусиқа садоси остида подиумда юришган эди. Кўрсатувни шу йўналишда давом этиришса ҳам бўлар эди. Шарт эмас, интернет сайтида кўриб бировни ғоясини ўғирлаш. Айнан куни кеча биз кўрган кўрсатувда хакамлар аъзоси сифатида модани тушинмайдиган актриса ва стилистни ўтказиб қўйишган. Хайриятки ичларида бир дона бўлса ҳам модани тушинадиган модельер-конструктор Дилмурод Миркомиловнинг шогирдини танлашган. Актриса ва стилист либосларга баҳо беришлари но ўрин чунки улар би соҳани ўқиб тугатишмаган. Кўрсатувга ҳакамлар аъзоларини тўғри танлашса мақсадга мувофиқ бўларди. Бу кўрсатувни кўриб ижодкорларнинг ҳеч қандай ғоялари йўқлигидан фақат кулиш мумкин. Билишимизча телеканалда ўз соҳасини ўстаси ва янги ғоялар яратувчи ижоркорлар қабул қилинар эди лекин бу каналда бунинг акси. Кўрсатувларда бошловчи ўрнига ҳаттоки машҳур санъаткорлардан фойдаланиб томошабинларни жалб қилишмоқда. Ундан ташқари бу каналда кўплаб кўрсатувлар чет эл телеканалларидан ўғирланганлигига гувоҳ бўлгандирсиз.  My5 каналиниг ижодкорлари бировни кўрсатувларини ўғирламасдан ўзингиз ҳам меҳнат қилишларини истаб қолган бўлардик.

Поделиться:

Оставить ответ