Дискотекагa айланган Жасур Умировнинг концертидан видео


Категория: SHOK VIDEOLAR
_DSC3462

14 ноябрь куни хонанда Жасур Умировнинг концерт дастуридан фоторепортажни тақдим этгандик. Энди эса концерт ҳақида ҳамда видеонинг тўлиқ бўлмаган вариантини тақдим этамиз. Видео орқали Жасур Умировдан жонли ижро, ундан ташқари хит бўлган ҳамда янги тароналарини эшитишга гувоҳ бўласиз. Хонанда 15 ноябрь кунидаги концертининг битта блокида фақат жонли куйлашини ваъда қилди. Концерт давомида ота онасининг олдига келиб, онасига бағишланган янги “Онажон” таронасини куйлади. 

ВИДЕОНИ ЮТУБДАН КЎРИШ

_DSC3268 _DSC3266  _DSC3195_DSC3212

Мухлислар бундан фойдаланиб, унга гуллар ва совғалар улашишди. Жасур Умиров бемалол ташриф буюрганлар билан селфи ҳам қилишга улгурди. Ундан ташқари хонанданинг мухлислари расмга тушиш учун сахнага чиқиб, ўзларининг ўз уйларида юргандек бемалол юришди. Сахнанинг олди дискотекага айланди, унинг шўх тароналарига рақсга тушмаганларининг ўзи бўлмади. 

_DSC3412

Хурсандчилигини яширолмаган Умиров сахнада ўтириб томошабинларга таъзим қилди. Хонанда мархум президентимизни хотиралади ва экранда бирга тушишган расмлари ҳавола қилинди. Ундан сўнг Жасур Умиров янги “Ўзбек” таронасини куйлади. 

_DSC3229

Дастурда Дизайн жамоасининг ва Comedy.uz резиденти Аброр Бахтияровичнинг хазилларини кўриб кайфиятингиз кўтарилади. Видеони тўлиқ кўришни истасангиз, қолган икки кунлик концертга ташриф буюринг ҳеч афсусланмайсиз.

Видео: Илхом Жумаев

Фото: Камил Билялов

Поделиться:

Оставить ответ