Дилдоранинг чипталари қолмади, томошабинлар, концертга киролмай қайтишди


Категория: NEWS

photo_2016-03-30_15-20-27

Дилдора Ниёзованинг 3 кунлик концерти бошланди “Истиклол” санъат саройининг бўш ўриндиғи йўк. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган мухлисларни учратиш мумкин. Касса ёнига келганимизда чипталар аллақачон қолмаганига гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари “қора бозор” да  50 минглик чипта 150 минг сўмга чиқиб олган. Шунинг учунми чўнтаги кўтарган олди, қолганлари ололмай концертга кирмай қайтишди. Хонанда бу йилги репертуарига фалсафий тароналар билан биргаликда шўх кўшиқларни хам киритган. photo_2016-03-30_15-20-20

Либослари хам меъёрида, очик–сочиқликдан йирок тарзда танланган. “Ота–она” қўшиғи олқишларга сабаб бўлди. Оналар тилидан фарзанд учун алладек айтилган “қадам бос” қўшиғига бадиий гимнастикани рақс ўрнида қўлланилгани омадли чиққан. “Хали хаёт олдинда” номли қўшиғини у уғли Жавохир билан биргаликда куйлади. Хандалак жамоси меҳмон сифатида ташриф буюриб ажойиб чиқишларини тортиқ этишди. “Қизи борнинг нози бор” ва “Лайло киз” номли қўшиғига ишланган бадиий кўринишли рақс тахсинга сазовор.photo_2016-03-30_15-20-16 photo_2016-03-30_15-20-12 photo_2016-03-30_15-20-06

Хонанданинг “визитка”си “Оғанглара ишонма” ижро этилганида рақсга тушмаган одам қолмади чоғи. “Йигитчиликда” ва “Таниш–билиш” қўшиқлари мавзуси оригиналлиги билан маъқул келди. Хуллас, концертни муваффаккиятли бошлаган хонанданинг мухлислари дастур сўнгигача мароқли хордик чиқаришди.

Ёдгорбек Юксал

Поделиться:

Оставить ответ