Бехруз Тоҳировдан «Гўзал» тарона премьераси


Категория: MP3
Bexruz Tohirov

Ёш ижодкор Тоҳиров Бехрузнинг Бурхон Шароповнинг “Фирибгар ошиқ” номли фильмига ишланган саунтрекни аввалрок такдим этган эдик. Мухлислардан ижобий фикрлар жуда кўп олинди. Бугун шиддат билан ижод қилаётган хонанданинг янги «Гўзал» деб номланган қўшиғини эътиборингизга хавола этамиз. Мазкур таронага аллакачон Нозим Толипов томонидан клип суратга олиниши бошланган. Матни Шахзодага тегишли, бастакор эса Муродилла Хакимов.

ҚЎШИҚНИ КЎЧИРИШ

Ушбу қўшиқ хам мухлислар қалбига кириб боришига ишонаётган хонанда хақида маълумот сўраган мухлисларга қуйидагиларни маълум қиламиз. У “Глиэр мусиқа мактабида тахсил олган. Маданият колледжида ўкиб юрган пайтлари Россияда ўтказилган «Арт Премиум» халқаро кўрик танлов ғолиби бўлган.

Bexruz Tohirov 1

 Мазкур танловнинг хайъат азолари Россиядаги машҳур санъаткорлар  Егор Дружинин, Радион Газманов, Игорь Качаев,Ольга Сафронова, Олег Вайнштейн ва бошқалар эди. Тоҳиров Бехруз шу халқаро кўрик танловда 3 ўринни эгаллаб Маданият ва санъат институтига бепул тахсил олиш учун Маданият вазирлиги томонидан йулланмани қўлга киритган. У ёшликдан сахна ортида ўсди. Ҳозирда унинг Бўлибди, “Қалам,Дўстим, “Ўзбекистон байроғи, Шўх қиз, Моя мама қўшиқлари ёзиб тугатилди. Тез кунда ушбу тароналарни хам сайтимизда тақдим этамиз. 

Поделиться:

Оставить ответ


Nigora
08.04.2016

Molodets