Актрисаларни ва сайтимиз лойиҳасини нотўғри муҳокама қилган кўрсатув


Категория: TANQID

 -0-00-05-343

Куни кеча «Маданият ва маърифат» телеканалидаги «Очиқ студия» номли кўрсатувда сайтимизда тақдим этилган Жамила Ғофурова ва Ойдин Юсуповалар иштирокидаги “Shok Lady”лойихамиз тўғрисида хам фикрлар бўлди. Аммо фикр билдиришдан олдин мазкур кўрсатув ижодкорлари сал бўлсада лойиҳамизнинг мазмун мохиятини англаб олишса яхши бўларди.

ВИДОЕНИ ЮТУБДАН КЎРИШ

-0-00-29-628

Биз ушбу лойихамизда Бейонсе ва Шакиранинг “Beautiful liar” клипига пародия қилганимизни видеони кўриш жараёнида тушуниш қийин эмаску! Клиплар қаторига қўшиб, танқид қилишдан аввал ўрганиб чиқиш керак эди. Актрисаларнинг либосини ярим ялонғоч дейишга уялишмадимикин? Кўйлаклар бадан ранг сетка билан тикилган.   

-0-00-32-704

Хуллас на бир мақсади, на ўринли танқиди бор кўрсатувни миллионлаб томошабинларга кўрсатиб бизга анада рекламани ошириб беришди. Бу кўрсатувдан сўнг янада видеони кўрадиганлар сони кўпайиб кетди. Бундан аввал хам айнан шу лойиҳамиз кўплаб газета ва сайтларда шов-шув бўлганди. Демак меҳнатимиз зое кетмаган экан. Албатта актрисаларимизнинг маҳоратларига ҳам тан бермасдан илож йўқ. Хулоса қилиб айтганда клипларни танқид қилгунча бу кўрсатувдаги камчиликларни бартараф қилишларини маслаҳат берган бўлардик.

-0-00-55-804

Чунки бошловчи фикрларни бўлиб, охиргача эшитмай ўзини гапи билан қўшилиб кетгани жуда хунук. Бундан ташқари танқид қилинадиган клипларни экранда қўйиб нимагадир ҳеч қандай фикр билдирилмади ёки монтажда кесилиб кетганмикан? Клипмейкерларни айблаш эса ўринсиз деб ўйлаймиз. Чунки бу касб эгалари хонандаларнинг истакларини суратга олиб беришга ҳаракат қилишади. Русларда “Кто платит тот и заказывает музыку” дейишади.

  -0-00-38-469

Бошловчи “Ударный” саволлар бериб кўрсатувни қизиқтира олишга уринса бўларди. Жуда зерикарли эканлигидан ўтирганларни юзларидан билиш қийин эмасди.

-0-00-13-566

Кўрсатув якунида бизнинг лойиҳамиз эса томошабинларга жон бағишлаворгани аниқ. Биз эса «Очиқ студия» кўрсатув ижодкорларига эса улкан юксалишларни тилаб қоламиз!

 

Поделиться:

Оставить ответ


Muslima
30.07.2016

Tog’ri qilishibdi tanqid qilib! Bu “Shok Lady” loyihangiz madaniyatimizga, ma’naviyatimizga to’g’ri keladimi? O’zbekmiz bunaqa qiliqlar yarashmidi o’zbek qizlariga

aziz
30.07.2016

toppa tori muhokama qilingan

Azeez
31.07.2016

Badanrang setka bosayam, aribir odamda yarim-yalang;och tassavur qoldiradi.

Odil
02.08.2016

Juda zo’r ofarin chet el kliplarini ko’rishni xojati yo’q

alisher
02.08.2016

shu narsani yoqotinar iltimos kiyim kiyish usuli yoqmadi

Расул
08.08.2016

Ижоди тарафлама каралган яхши ЗУР лекин битта нарсани эсиладан чикарманглаки бизни МИНТАЛИТЕТИМИЗга тури кемийди кизла жуда чиройли агар шуни бошка бир Давлатда киганда шов шувли булар миди манимча лекин бизнинг урф одатларимизга тури кемийди дийдигон одамла куп орамизда так-что Хурматли актрисалар ва шу пародия клиппи ижодкорлари хава бумийсила

Muhammad
27.08.2016

To`g`risini aytganda ayb hammadan o`tadi. Tanqid ham kerak. Qolaversa bu Milliy teleradiokompaniya bu kanalda milliylik urf odatlarga monand ko`rsatuvlar hujjatli filmlar qo`yadi. Shuning uchun tanqid qilishdi. Ko`rinib turibdi sahnada asosiy yoshlar ekan. Yoshlarni ongini zaharlovchi kliplar qo`yilmitgan edi. Bu loyiha huddi shunga o`xshash ochiqlik darajasi yetarlikgina holatda ekan.