Афсонавий «Сетора» гурухининг тақдимотидан фото ва видео


Категория: NEWS
DSC_3484

15 декабрь куни “Мармарис” ресторанида афсонавий “Сетора” гурухининг янги қўшиқ тақдимоти бўлиб ўтди. Аввалиги сахнада гурухнинг хит клипларидан парча тақдим этилди. Камила ва Лайло томонидан акция ташкиллаштирилди.

ВИДЕОНИ ЮТУБДАН КЎРИШ

DSC_3383

Тақдимотни собиқ “Анор” гурухининг хонандаси ва актёр Карен Гафуржанов олиб борди.

DSC_3475

 Мухлислар билан жонли мулоқот ва албатта ташриф буюрганларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Ундан ташқари гурух аъзоси Феруза АҚШ да бўлгани сабабли унинг видео тилаклари  сахнада кўрсатилди. Камила ва Лайло ўзларининг “Борсан”, “Хайр энди”, “Рахмани”, “Куз” ва кўплаб тароналарини жонли ижрода кўйлаб, мухлислари билан рақсга тушишди.

DSC_3467

 “Куз” таронасини жонли куйлашаётганида сўзлари ёдларидан чиқиб қолди. Лейли “хонандалар ҳам гохида эсидан чиқаришади” деб узр сўради. Бу албатта анчадан бери сахналарда қўшиқ кўйламаганликларини сабаби бўлса керак. Ўйлаймизки “Сетора” гурухи аввалари каби катта сахналарни забт этишади чунки уларни халқ севади.

DSC_3448 DSC_3410 DSC_3417 DSC_3432 DSC_3434 DSC_3392DSC_3437 DSC_3399

Фотосуратлар “Picasso” студияси томонидан

Поделиться:

Оставить ответ